23.04.2025 02:06
7097
Теглар
АПЛ. «Сити» «Астон Вилла»га 90+4-дақиқада гол уриб, ғалабани илиб кетди

Англия чемпионатининг 34-туридан ўрин олган марказий баҳсда «Манчестер Сити» ўз майдонида «Астон Вилла»ни қабул қилиб, қўшиб берилган дақиқаларда ғалаба тўпини киритди. 

«Шаҳарликлар»нинг ўзбекистонлик ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов қаторасига 5-ўйинда захирада қолдирилди. 

«Сити» очколарини 61 тага етказиб, 3-ўринга кўтарилди. Эмери жамоаси 57 очко билан 7-поғонада қолди. 

АПЛ. 34-тур

Манчестер Сити — Астон Вилла 2:1

22 апрел, «Этиҳад»

Голлар: Силва (7), Нунеш (90+4) — Рэшфорд (18, пеналти).

Манчестер Сити — Ортега, Нунеш, Диаш, Гвардиола, О'Райли, Гундўған, Ковачич, Силва, де Брюйне (Аканжи, 90+5), Макэйти (Доку, 74), Мармуш. 

Астон Вилла — Мартинес, Кэш (Дисаси, 61), Конса, Торрес, Дин, Камара, Онана (Асенсио, 76), Рожерс (Мален, 86), Тилеманс, Рэмзи (Макгинн, 61), Рэшфорд (Уоткинс, 76). 

Огоҳлантиришлар: Дин (35), Рожерс (50), Гвардиол (70), Нунеш (77), Уоткинс (85), Силва (86).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар