23.04.2025 00:07
636
Теглар
Ла Лига. «Валенсия» ва «Эспанёл» ўзаро қаторасига 5-баҳсда дуранг ўйнашди

Испания чемпионатининг 33-турини бошлаб берган баҳсда «Валенсия» ўз майдонида «Эспанёл» билан муроса йўлини танлади. 

Эътиборлиси, жамоаларнинг қаторасига бешинчи ўйинида кучлар тенг келди. 

Дурангдан сўнг ҳар иккала жамоа ҳисобидаги очколар 39 тага етди. Тўплар нисбатига кўра «Эспанёл» 13, «Валенсия» 14-поғонага жойлашган. 

Ла Лига. 33-тур
Валенсия — Эспанёл 1:1

22 апрел, «Месталия»
Голлар: Герра (57) — Пуадо (40). 
Валенсия — Мамардашвили, Фулке, Таррега, Москера, Гайя, Барренечеа (Пепелу, 84), Герра, Риоха, Лопес (Перес, 84), Алмейда (Мир, 54), Дуро.
Эспанёл — Гарсия, Ал Ҳилоли, Кумбуля, Кабрера, Ромеро, Хофре (Рока, 70), Лосано (Крал, 83), Гонсалес, Пуадо (Техеро, 87), Экспосито (Миля, 70), Фернандес. 
Огоҳлантиришлар: Ромеро (31), Алмейда (39), Таррега (45+2).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар