Дамир Темиров: «Томошабоп ўйин бўлди, аммо якунда аламли мағлубиятга учрадик»
«Андижон» яримҳимоячиси Дамир Темиров Суперлига 6-туридан ўрин олган «Динамо» (1:2) билан ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.
«Зўр томошабоп ўйин бўлди, аммо якунда аламли мағлубият. Охирги дақиқаларда ҳужумга отланиб, ҳимояланишда хатоликка йўл қўйдик. «Динамо» биз кутгандек ўйин кўрсатди, улар ҳар доим очиқ футбол ўйнашади.
Учрашувдаги ҳар бир тўхталиш ўйин темпига таъсир қилди. Аммо бу тўхталишлар бизнинг фойдамизга бўлмади.
Мухлислардан илтимос: жамоамизни дуо қилиб туринглар, биз ижобий натижаларга эришиш учун боримизни берамиз. Максимал кучимизни сарфлаб, ишқибозларимизни хурсанд этишга ҳаракат қиламиз», — дея 26 ёшли футболчининг сўзларини келтиради клуб матбуот хизмати.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар