22.04.2025 22:06
1026
Теглар
«Арсенал» Гокереш трансфери устида иш бошлади

«Арсенал» Виктор Гокерешнинг трансфери устида иш бошлади.

Football Insider хабарига кўра, Лондон клуби швециялик футболчи билан музокараларга киришган. Футболчининг клуб билан шартномаси 2028 йилнинг ёзида якунланади.

Шунингдек, «тўпчилар» шорт-листидан Александр Исак («Нюкасл»), Бенжамин Шешко («Лейпциг») ва Матеус Куня («Вулверҳэмптон») ҳам ўрин олган. 

Бу мавсум Гокереш «Спортинг» таркибида барча мусобақаларда 46 ўйинда майдонга тушиб, 47 та гол урган ва 11 ассистни қайд этган. Transfermarkt маълумотларига кўра, футболчининг нархи 70 миллион еврони ташкил қилади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар