22.04.2025 21:28
249
Теглар
Никола Лазаревич: «Ўйин охиридаги вазиятларни голга айлантира олдик»

Ўзбекистон кубоги 2-тури доирасида «Замин» – «Қизилқум» (0:3) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Никола Лазаревич ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

- «Замин” жамоасига шиддатли ўйин учун миннатдорчилик билдираман ва футболчиларимни ғалаба билан табриклайман. Биз рақибнинг кубок баҳсларидаги «Қўқон-1912»га қарши илк учрашувини кўриб, таҳлил қилгандик. Улар асосан тезкор қарши ҳужумларга таяниб тўп тепишади. Жамоа ҳимоядан ҳужумга тез ўтади. Биринчи бўлимда гол уришга қийналдик. Иккинчи қирқ беш дақиқаликда эса янги кучларни майдонга ташлаганимиздан кейин ўйин сураъатини оширдик ва кетма кет голлар урдик. Тўғри, сунъий майдонда ва иссиқ ҳавода тўп тепиш ўйин «темп»ига бироз таъсир кўрсатди. Аммо рақибиз ҳам шундай шароитда майдонга чиққанини унутмаслик керак. Ўйин охирида яратилган вазиятлардан унумли фойдалана олдик ва йирик ғалабага эришдик. 

-Бугун Усмонов ва Раҳматов сингари ёш футболчилар асосий таркибда ўйинни бошлашди. Уларнинг ҳаракатлари ҳақида нима дея оласиз?

-Улар мавсум бошидан буён биз билан бирга. Шу боис бугунгидек баҳсларда уларга ҳам имконият берамиз. Ўйиндан кейинги барча футболчилар сингари уларнинг ҳам ҳаракатларини таҳлил қиламиз. Кейинги ўйинларда нафақат уларга, балки кам ўйин захирасига эга бошқа футболчиларга ҳам имконият тақдим этиб борамиз - дея мутахассиснинг сўзларини келтиради клуб матбуот хизмати.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар