22.04.2025 19:42
5527
Теглар
Жордан, Вудс, Роналду – энг кўп маош олган спортчилар рейтинги пешқадамлари

Sportico нашри спорт тарихидаги энг кўп ҳақ олувчи спортчилар рўйхатини янгилади.

Унга кўра, америкалик баскетболчи Майкл Жордан жами 4,15 миллиард АҚШ доллари билан спорт тарихида энг кўп ҳақ олган спортчи бўлиб турибди. Ундан кейинги ўринни голфчи Тайгер Вудс эгаллаган – 2,79 миллиард доллар. Учликдан футбол юлдузи Криштиану Роналду ҳам 2,23 миллиард доллар маблағ билан жой олган.

Топ-10 рейтинг (даромадлар инфляцияни ҳисобга олган ҳолда келтирилган):

1. Майкл Жордан (баскетбол) – 4,15 миллиард АҚШ доллари

2. Тайгер Вудс (гольф) – 2,79 млрд

3. Криштиану Роналду (футбол) – 2,23 млрд

4. Леброн Жеймс – 1,88 млрд

5. Лионел Месси (футбол) – 1,85 млрд

6. Арнолд Палмер (голф) – 1,82 млрд

7. Жек Никлаус (голф) – 1,75 млрд

8. Дэвид Бекҳэм (футбол) – 1,61 млрд

9. Рожер Федерер (теннис) – 1,59 млрд

10. Флойд Мэйвезер (бокс) – 1,52 млрд

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар