22.04.2025 00:59
907
Лушчан «Сурхон»дан учралган мағлубиятдан сўнг: «Натижалар ва жадвалга кузда қараймиз»

Суперлига 6-тури доирасидаги «Сурхон» - «Навбаҳор» учрашувидан сўнг наманганликлар бош мураббийи Сергей Лушчан ўз фикрларини билдирди.

«Сурхон»ни ғалаба билан табриклайман. Ёмон ўйин кўрсатдик, деб ўйламайман. Шунга қарамай, рақибимизнинг ғалабаси ҳаққоний бўлди. Эҳтимол, учрашув дуранг билан тугаганида ҳам адолатдан бўлмасди.

Бугун биз рақибга етарли даражада қаршилик кўрсата олмадик. Ишонч кўринмаяпти, биз бундай ўйин қураётганимиз йўқ эди. Ҳали олдиндан беллашувлар бор, тўғри ишлашга ҳаракат қиламиз.

Футболда ҳар бир жамоада шунақа ҳолат бўлиб туради. Натижалар ва жадвалга эса кузда қараймиз», - дея мутахассиснинг сўзларини келтиради клуб матбуот хизмати.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар