Расман: «Лидс» ва «Бёрнли» муддатидан олдин АПЛ йўлланмасига эга чиқди
«Лидс» ва «Бёрнли» АПЛ йўлланмасини қўлга киритди.
Чемпионшипнинг 44-турида «Лидс» «Сток Сити»ни 6:0 ҳисобида мағлуб этди, «Бёрнли» эса «Шеффилд Юнайтед»ни 2:1 ҳисобида енгди.
Айни дамда икки жамоа ҳам 94 тадан очко тўплаган ва 3-ўринда бораётган «Шеффилд Юнайтед»дан икки тур қолганда 8 очкога олдинда. Шу тариқа, улар тўғридан-тўғри АПЛга йўлланма олди.
Маълумот ўрнида, «Лидс» 2023 йили юқори дивизиондан Чемпионшипга тушиб кетган эди, «Бёрнли» эса 2024 йилда қуйи лигага равона бўлган.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар