21.04.2025 23:09
372
Эрон Про лигаси. «Истиқлол» ўз уйида дуранг қайд этди, Машарипов тўлиқ ўйин ўтказди

Эрон чемпионати 22-турдан қолдирилган ўйин доирасида «Истиқлол» ўз уйида муроса кўчасини танлади.

Теҳронликлар «Ҳаводор»га қарши баҳсда 2:2 ҳисобидаги жанговор дурангга имзо чекди. Майдон эгалари сафида ҳамюртимиз Жалолиддин Машарипов тўлиқ 90 дақиқада майдонда ҳаракат қилди.

Айни дамда «Истиқлол» 30 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалининг 11-поғонасини банд этиб турибди. 

Эрон Про лигаси. 22-тур (қолдирилган учрашув)

Истиқлол – Ҳаводор 2:2

Голлар: Ризаян 3, Раҳматий 51 (авт) – Шожаян 6, Содиғий 27.

Огоҳлантириш: Шожаян 78.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар