21.04.2025 18:01
1291
Теглар
Вадим Абрамов: «Охиригача курашдик ва омад бизга кулиб боқди»

«Андижон» – «Динамо» (1:2) ўйинидан кейин дастлаб меҳмонлар бош мураббийи Вадим Абрамов матбуот анжуманида иштирок этди.

«Ажойиб ўйин гувоҳи бўлдик. Майдонда жами қарийб 120 дақиқа ўйналди. Ўйинда ҳакамлар кўп тўхталиш қилишди. Бу ҳеч кимга, хусусан мухлисларга ҳам ёқмади. Бундай тўхталишлар хоккейда бўлади. Очиғи, қандайдир тушунарсизлар ҳолатлар. Битта вазиятни ВАР кўради ва анча вақт кетади. Тушуниш қийин бўлган вазиятлар. «Андижон» ҳам яхши ўйин кўрсатди. Айниқса, иккинчи таймда уларда имконият кўп бўлди. Ўйинчи алмаштиришларидан сўнг стандарт вазиятлардан янада яхши фойдаланишларини билардим. Охиригача курашдик ва омад бизга кулиб боқди.

- Улуғбек Абдуллаев билан рўй берган ҳолат ҳақида нималар дея оласиз?

- Ҳа, ўша ҳолатда ҳиссиётга берилмаслиги керак эди. Лекин умумий маънода олганда, яхши ўйин кўрсатди. Боши қонади ва демак бу ҳолатда рақиб билан жиддийроқ тўқнашув бўлган. Пенальти ҳақида ҳам гапирмоқчиман. Ўша ҳолатда ҳакам вазиятга жуда яқин турганди. Нимага пеналти белгилади, билмадим. Якунда ВАРга мурожаат қилиб, бекор қилинди.

- Ўтган мавсумда ажойиб ўйин кўрсатган Анвар Ҳожимирзаевга бу мавсумда нима етишмаяпти?

- Анвар бугун унча яхши ўйин кўрсатмагандир, буни ўзи ҳам билиб турибди. Лекин унга ишонаман. Кейинги учрашувларда ўзини яхши томонларини кўрсатади. У жамоамизнинг ишончли ўйинчиларидан, ҳар доим фаол.

- «Динамо» сўнгги 10 йилда биринчи бор Андижондан ғалаба қайтмоқда. Ўйиндан аввал бунга қай даража ишонгандингиз?

- Ғалаба қозониш мақсадида келгандик. Самарқанддан узоқ йўл босиб келган мухлисларимизга ҳам алоҳида раҳмат деб айтаман. Улар бизни тинмай қўллаб-қувватлашмоқда. 10 йиллик нохуш анъанани бузиш ёқимли, буни яна давом эттиришимиз керак. Ҳали кубокда яна бир маротаба «Андижон» билан ўйинимиз бор. 

- Бундай атмосферада ва мухлисларнинг кучли босимида ўйнаш рақибларга осон эмас. Бундай муҳитга ва рақибнинг стандартларига тайёрмидингиз?

- Тайёр эдик. Ўйин давомида кўп март асабийлашдим. Барибир гол ўтказиб юбордик. Баъзи ҳолатларда футболчиларимиз тўпга улгурмай қолган ҳолатлар бўлди. Кубок ўйинига ҳам бошқача тайёргарлик кўрамиз. Олдимизда эса 25 апрел куни «Нефтчи»га қарши яна бир муҳим баҳс бор,  дея Абрамов сўзларини келтиради клуб матбуот хизмати.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар