А Серия. «Милан» ўз уйида «Аталанта»га мағлуб бўлди
Италия А Серияси 33-туридан ўрин олган «Милан» - «Аталанта» баҳси якунланди.
Унда меҳмонлар кичик 1:0 ҳисобида зафар қучди. Бергамоликлар сафида ягона голга Эдерсон муаллифлик қилди.
Шу тариқа, «Аталанта» очколари сонини 64 тага етказиб, 3-поғонани эгаллаб турибди. «Милан» эса 51 очко билан 9-ўринда қолди.
А Серия. 33-тур
Милан - Аталанта 0:1
Гол: Эдерсон 62.
Милан: Менян, Павлович, Габбия, Томори (Ҳименес, 83), Эрнандес, Ҳименес (Фелиш, 75), Рейндерс, Фофана, Пулишич (Соттил, 75), Леау (Чуквуэзе, 83), Йович (Абраҳам, 75).
Аталанта: Карнезекки, Жимсити (Толои, 59), Ҳин, Белланова, Пашалич (Де Кетеларе, 80), Лукман, Заппакоста (Коссуну, 59), Куадрадо (Ружери, 59), Лоренцо, де Рон, Ретеги (Сулемана, 90+1).
Огоҳлантириш: Куадрадо 56.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар