21.04.2025 00:28
818
Бундеслига. «Байер» кутилмаганда аутсайдер жамоани енга олмади

«Байер» клуби Бундеслига 30-турида «Санкт-Паули»ни енга олмади.

Хаби Алонсо шогирдлари 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди. Айни дамда пешқадам «Бавария» билан орадаги фарқ 8 очкони ташкил этади.

«Доришунослар» ҳозирда 64 очко билан 2-ўринда бормоқда. «Санкт-Паули» эса 30 очко билан 14-поғонадан жой эгаллаган.

Бундеслига. 30-тур

Санкт-Паули - Байер 1:1

Голлар: Буҳалфа 78 - Шик 32.

Санкт-Паули: Васил, ван дер Ҳейден, Вал, Немет, Трой, Салиакас, Смит, Буҳалфа, Меткалф, Синани, Гилавоги.

Байер: Градецки, Инкапие, Та, Тапсоба, Виртц, Телла, Грималдо, Фримпонг, Жака, Паласиос, Шик.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар