20.04.2025 23:14
3193
Теглар
А Серия. «Интер» 90+4-дақиқада тўп ўтказиб, мағлубиятга учради

Италия чемпионатининг 33-турида пешқадам «Интер» сафарда «Болоня» билан баҳс юритиб, 90+4-дақиқада тўп ўтказиб юборди. 

Инзаги жамоасининг мағлубиятидан сўнг лига якунига 5 та тур қолганида қўшҳокимлик юзага келди — энди «Интер»да ҳам, «Наполи»да ҳам 71 тадан очко бор. Тўплар нисбатига кўра «нерадзурри» ҳамон пешқадам бўлиб турибди. «Болоня» очколарини 60 тага етказиб, 4-поғонага кўтарилди.  

А Серия. 33-тур

Болоня — Интер 1:0

20 апрел, «Ренато Дал'Ара»

Гол: Орсолини (90+4). 

Болоня — Раваля, Ҳолм, Бекема, Лукуми, Миранда, Эбишер (Моро, 88), Фройлер, Ндойе (Камбияги, 77), Одгор (Фаббиан, 89), Домингес (Орсолини, 70), Даллинга (Кастро, 77). 

Интер — Зоммер, Павар, Бастони (Ди Марко, 65), Ачерби, Дармиан (Биссек, 88), Барелла, Чалхонўғли, Мхитаярн (Фраттези, 65), Аугусто, Мартинес (Арнаутович, 88), Корреа (Торимий, 69). 

Огоҳлантиришлар: Мхитарян (39), Ндойе (58), Бастони (62), Корреа (83), Орсолини (90+6).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар