Саудия Арабистонида ўтган ўсмирлар ўртасидаги Осиё Кубоги драматик якунланди.
Финалда Ўзбекистон U-17 жамоаси мезбонларга қарши 1-бўлимдаёқ 9 киши бўлиб қолишди. 40-дақиқада Нурбек Сарсенбаев эпизоддан сўнг рақибига зарба бергани учун, 45-дафиқада Миразиз Абдукаримов бирга-бир чиқиб кетаётган рақибни тўхтатгани учун қатарлик ҳакам томонидан четлатилди.
Иккинчи бўлимда эса Ислом Исмоилов шогирдлари чинакам матонат кўрсатишди. Жамоа камчиликда қолганига қарамай, 2 та гол уришни уддалади. 50-дақиқада қўл билан ўйиндан сўнг белгиланган пеналтидан Муҳаммад Ҳакимов фойдаланган бўлса, 71-дақиқада Садриддин Ҳасаноов супер рейд уюштириб рақию дарвозабонининг оёқлари орасидан тўп киритди.
Шу тариқа Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси ўз тарихида иккинчи бор қитъа чемпионига айланди. Биринчи чемпионлик 2012 йилда қўлга киритилганди.
Осиё Кубоги U-17. Финал
Ўзбекистон — Саудия Арабистони 2:0
20 апрел. Тоиф. «Қирол Фаҳд» стадиони
Голлар: Муҳаммад Ҳакимов (50, пеналти), Садриддин Ҳасанов (71).
Ўзбекистон — Неъматуллоҳ Рустамжонов, Муҳаммад Ҳакимов, Мўминхон Баҳодирхонов, Миразиз Абдукаримов, Садриддин Ҳасанов (Жамшид Рустамов, 79), Муҳаммад Ҳабибуллаев (Амирхон Муродов, 90+3), Сайфиддин Содиқов (Беҳруз Саидмуродов, 46), Муҳаммадали Мусохонов, Абубакр Шукуруллаев (Асилбек Алиев, 46), Азизбек Эримбетов (Азизбек Абдумўминов, 75), Нурбек Сарсенбаев.
Четлатишлар: Нурбек Сарсенбаев (40), Миразиз Абдукаримов (45).