20.04.2025 19:50
729
Суперлига. ОКМК ўз уйида кичик камбэк эвазига «Сўғдиёна»дан устун келди

Ўзбекистон чемпионатининг 6-туридан ўрин олган ўйинда ОКМК ўз майдонида «Сўғдиёна»ни мағлуб этди. 

Мезбонларнинг голларига Абдураҳмонов ва Ғиёсов (дубл) муаллифлик қилди. Жиззахликларнинг икки голи ҳам Дориев номига қайд этилди.

Мазкур натижадан сўнг Миржалол Қосимов шогирдлари очколарини 16 тага етказиб, жадвалда 1-ўринга чиқиб олди. «Сўғдиёна» эса 4 очко тўплаган ҳолда 14-поғонани банд этиб турибди. 

Суперлига. 6-тур
ОКМК — Сўғдиёна 3:2

20 апрел, «ОКМК СМ»
Голлар: Али Абдураҳмонов 52, Хуршид Ғиёсов 74, 84 (дубл) — Люпчо Дориев 47, 57 (дубл).

ОКМК: 35.Жавоҳир Илёсов, 3.Сардор Раҳмонов (8.Азиз Холмуродов, 63), 5.Гиорги Папава (9.Рубен Санчес, 76), 6.Авазбек Ўлмасалиев, 7.Дилшодбек Аҳмадалиев, 15.Ойбек Рустамов, 19.Аҳмадулло Муқумжонов (21.Саидавзалхон Аҳроров, 46), 20.Ислом Тўхтахўжаев, 23. Ажак Рияк (27.Али Абдураҳмонов, 46), 77.Нодирбек Абдураззоқов, 99.Асадбек Собиржонов (10.Хуршид Ғиёсов, 60)

Сўғдиёна: 21.Муҳаммадюсуф Собиров, 2.Зоир Жўрабоев (42.Сардорбек Эркинов, 87), 3.Исломжон Қобилов, 4.Отабек Аҳадов, 7.Хондамир Мустафоқулов, 8.Суҳроб Иззатов (23.Сардорбек Ҳошимов, 87), 9.Самандаржон Мавлонқулов, 14.Люпчо Дориев, 17.Эҳсони Паншанбе (6.Самандар Синдаров, 78), 19.Жавоҳир Қаҳрамонов, 34.Дилшодбек Мисралиев (32.Нодиржон Сойибов, 63)

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар