Нико Уилямс «Реал»га қарши ўйинда жамоасига ёрдам бера олмайди
«Атлетик» клубининг юлдуз футболчиси Нико Уилямс «Реал»га қарши ўйинни ўтказиб юборади. Бу ҳақда клуб расмий баёнот берди.
Испаниялик вингерда жароҳат борлиги айтилмоқда ва шу сабабдан у жамоа билан Мадридга йўл олмайди.
«Нико Уилямс ушбу муҳим ўйин учун Мадридга бормайди. У кичик жароҳат сабабли сафдан чиқди. Унинг ҳолати кузатув остида бўлади», — дейилади клуб баёнотида.
Шунингдек, мадридликлар ҳам Килиан Мбаппесиз ҳаракат қилади — у «Арсенал»га қарши ўйинда жароҳат олган ва шу билан бирга дисквалификация муддатини ўтамоқда.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар