Саудия Про лигаси. «Ан Наср» сафарда «Ал Қодисия»га ютқазиб қўйди

Саудия Арабистони чемпионатида 28-турида Криштиану Роналду тўп тепаётган «Ан Наср» сафарда «Ал Қодисия»га мағлуб бўлди. 

Мезбонлар сафида голларга Ал Аммар ва Обамеянг муаллифлик қилди. Риёдликларнинг ягона голини эса Мане киритди. Роналду учрашувда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди, аммо гол ёки ассист қайд эта олмади. 

Шу тариқа, «Ал Қодисия» 55 очко билан 5-ўринга кўтарилиб олди. «Ан Наср» эса 57 очко билан 3-поғонада қолди.

Саудия Арабистони Про лигаси. 28-тур

Ал Қодисия – Ан Наср 2:1

Голлар: Ал Аммар 35, Обамеянг 87 – Мане 84.

Ан Наср – Бенту, Ал Ғаннам (Ал Нажди, 79), Симакан, Ляпорт (Лажами, 88), Боушал, Брозович (Ал Ҳайбари, 89), Ал Ҳассан (Яҳё, 57), Отавио, Мане, Дуран, Роналду.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар