Моуринио Бразилия миллий жамоасига бош мураббий бўлиш таклифини рад этди

«Фенербаҳче» бош мураббийи Жозе Моуринио Бразилия миллий жамоасини бошқариш таклифини рад этди. 

Унга мамлакат конфедерацияси таклиф билан чиққан. Бироқ португалиялик мутахассис бу таклифга рад жавобини берган. У ҳозирда миллий жамоалар билан ишлаш ниятида эмас. 

Маълумот ўрнида, Моуринио 2024 йил ёзида «Фенербаҳче» бош мураббийи этиб тайинланган эди. Ундан аввал эса 2021-2024 йиллар оралиғида «Рома»да фаолият олиб борган. Унинг қўл остида римликлар Конференциялар лигасини ютган ва Европа лигасида финалгача етиб борган.

Аввалроқ Жозе 42,5 минг еврога жаримага тортилиб, 4 ўйинга дисквалификация қилингани маълум қилинганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар