Ўрунов «Сепахон»га қарши ўйинда 25-дақиқада жароҳат олиб майдонни тарк этди
Эрон Про лигаси 27-тури доирасида «Персеполис» ўз майдонида «Сепахон»ни қабул қилди.
Учрашувни асосий таркибда бошлаган Остон Ўрунов 25-дақиқада жароҳат олиб, майдонни тарк этди.
Ўйинда эса меҳмонлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Натижада «Персеполис» чемпионлик учун курашда имкониятни йўқотди. Теҳронликлар ҳисобида 52 очко мавжуд ва 3-ўринни эгаллаб турибди.
Ўткир Юсупов ўйнаётган «Фулад» эса «Шамс Азар»ни мағлуб этди – 1:0. Шу тариқа, «Фулад» 48 очко билан 4-ўринда бормоқда. Уларнинг захирасида битта ўйин бор.
Эрон Про лигаси. 27-тур
Персеполис – Сепахон – 0:2
Фулад – Шамс Азар – 1:0.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар