«Манчестер Сити» «Ювентус»нинг икки футболчиси учун 100 млн евро сарфлаши мумкин
«Манчестер Сити» клуби Туриннинг «Ювентус» жамоасида тўп тепаётган 25 ёшли чап қанот ҳимоячиси Андреа Камбияссо ва 27 ёшли дарвозабон Микеле Ди Грегориога жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Tuttosport хабар берди.
Камбияссонинг трансфери «шаҳарликлар»га тахминан 70 миллион еврога тушиши мумкин. Ди Грегорионинг баҳоси эса 30 миллион евро атрофида экани айтилмоқда.
Андреанинг «Ювентус» билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзигача тузилган. Transfermarkt портали маълумотига кўра, унинг нархи 40 миллион еврони ташкил этади.
Микеле ҳам туринликлар билан 2029 йилгача шартнома тузган бўлиб, унинг нархи 18 миллион евро деб баҳоланган.
Аввалроқ Манчестер клуби Флориан Виртц учун 150 миллион евро тўламоқчи экани маълум қилинганди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар