Флик Ла Лига тақвимини кескин танқид қилди: «Мен бу бўйича масъул шахслар билан учрашмоқчиман»

«Барселона» бош мураббийи Ҳанс-Дитер Флик Ла Лига раҳбариятини тақвимни қониқарсиз тарзда тузгани учун танқид қилди.

«Биласизми, охирги ҳафталарда нечта ўйин ўтказдик? Жуда кўп. «Интер» билан ўйинга қадар яна шунақа бўлади.

Биз Дортмунддан кеч қайтдик ва футболчиларнинг ухлаши учун етарли вақт бўлмади. Биз шикоят қилмаяпмиз, лекин бундай ҳолатлар фақат шу ерда содир бўлиши ажабланарли.

Бошқа чемпионатларда клублар ва футболчилар Чемпионлар Лигасида иштирок этаётганида уларга ғамхўрлик қилишади, бизда эса дам олишга вақт йўқ.

Мен бу бўйича масъул шахслар билан учрашмоқчиман, чунки улар клублар нимани бошдан кечираётганини умуман тушунишмайди.Тақвимни ким тузган бўлса, ўша киши билан учрашмоқчиман. Чунки бу ақлга сиғмайдиган ҳолат.

Бунақа ҳолат фақат «Барселона»га тегишли эмас, балки бутун испан футболига дахлдор. Агар биз Европада муваффақият қозонсак, бундан бутун Ла Лига фойда кўради.

Бошқа гапим йўқ — бундай юкламаларга чидаш мумкин эмас. Ҳар бир федерация ўз клубларини қўллаб-қувватлайди, бизда эса ундай эмас. Уларга футболчиларнинг деярли ухламаётгани мутлақо аҳамиятсиз», — деди Каталония клуби бош мураббийи..

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар