«Ал Ҳилол» «Интер» билан Индзаги ва Барелла бўйича музокаралар ўтказади

Саудия Арабистонининг «Ал Ҳилол» клуби кузатув кенгаши раиси Фаҳад бин Нафел Миланга «Интер» раҳбарияти билан музокаралар олиб бориш учун йўл олди.

Манбага кўра, саудияликлар ярим ҳимоячи Николо Барелла ва бош мураббий Симоне Индзагини ўз жамоасига қўшиб олмоқчи. Барелла бўйича юборилган олдинги таклиф рад этилганига қарамай, «Ал Ҳилол» уни ҳамон қўлга киритиш ниятида.

Шу билан бирга, миланликлар раҳбарияти Индзаги билан шартномани 2028 йилгача узайтириш масаласида ҳеч қандай шубҳа йўқлигини тасдиқлади.

Аввалроқ риёдликлар «Ливерпул» ҳимоячиси Виржил Ван Дейкка йиллик 20 миллион евро маош таклиф билан чиққани маълум қилинганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар