Осиё Кубоги U-17. Саудия Жанубий Кореяни пеналтилар сериясида мағлуб этиб, биринчи финалчига айланди
Саудия Арабистонида ўтаётган ўсмирлар ўртасидаги Осиё Кубогида ҳал қилувчи баҳслар бўлиб ўтмоқда.
Мезбонлар Жанубий Кореяга қарши баҳсда 90+12-дақиқада пеналтидан ҳисобни тенглаштириб, якунда серияда ҳам устун келишди.
Эътиборлиси, Саудия чоракфиналда Японияни ҳам «лотерея»да мағлуб этганди.
Иккинчи яримфиналда бугун Тошкент вақти билан 22:15да Ўзбекистон КХДРга қарши ўйнайди.
Финал 20 апрел куни ўтказилади.
Осиё Кубоги U-17. Яримфинал
Саудия Арабистони — Жанубий Корея 1:1
Пеналтилар серияси — 3:1.
17 апрел. Тоиф
Голлар: Абубакр Саид (90+12, пеналти) — Оҳ Ҳа-Рам (45).
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар