17.04.2025 18:02
6982
Теглар
«Усиз бундай натижаларга эришолмасдим» — Артета «Реал» билан ўйин олдидан Пепга қўнғироқ қилганини айтди

«Арсенал» бош мураббийи Микел Артета «Реал»га қарши ЕЧЛ чоракфинали жавоб баҳсидан олдин «Манчестер Сити» устози Хосеп Гвардиола билан қўнғироқлашганини айтди. 

Лондон клуби мадридликларни жавоб беллашувида ҳам мағлубияга учратиб (2:1, 3:0), яримфиналга йўл олди.

«Мен унга эрталаб (ўйин куни) қўнғироқ қилдим. Чунки у — менинг шу ерда туришимга сабабчилардан бири. 

У менга жуда катта мотивация берди. Пеп билан ажойиб 4 мавсумни ўтказганман ва доимо ундан миннатдорман. Усиз бундай натижаларга эриша олмасдим», — дейди «тўпчилар» устози Sky Sports эфирида. 

Эслатиб ўтамиз, Артета 2016 йилдан 2019 йилгача «Манчестер Сити»да Гвардиоланинг ассистенти бўлган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар