«Реал» Карло Анчелотти қўл остида энг ёмон мавсумларидан бирини ўтказмоқда.
Мадрид клуби Чемпионлар Лигаси чоракфиналида «Арсенал»га (1:2, 0:3) ютқазиб, турнирни тарк этди.
Жамоа ушбу мавсумда 12 марта ютқазди: 6 — Чемпионлар Лигасида 5 — Ла Лигада, 1— Испания суперкубогида.
Натижада Анчелотти бир мавсумдаги мағлубиятлар сони бўйича «Реал»даги антирекордини такрорлади. Жамоа 2022/23 йилги мавсумда ҳам 12 бор енгилганди.
Шунингдек, «қироллик клуби» италиялик мутахассис билан 2013/14 йилги мавсумда 6, 2014/15 йилги мавсумда 10, 2021/22 йилги мавсумда 9, 2023/24 йилги мавсумда 2 марта имкониятни бой берган.
Ҳаммаси бўлиб, Анчелотти Мадрид жамоаси бошқарувида 51 бор мағлубиятга учраган.
Аввалроқ 65 ёшли мутахассис мавсум сўнгида «Реал»ни тарк этишга яқинлиги хабар қилинганди.