17.04.2025 16:25
1912
Теглар
Руни Рэшфорднинг «МЮ»га қайтишига ишонади

«Манчестер Юнайтед» собиқ ҳужумчиси Уэйн Руни Маркус Рэшфорднинг «қизил иблислар»га қайтишига шубҳа қилмаяпти.

«Маркус «МЮ»га қайтишни истаётганига шубҳам йўқ. Мен ўзим бунга 100 фоиз ишонаман. Рэфшорд «МЮ»ни яхши кўради ва доимо қўллаб-қувватлайди. Охирги бир ярим йил у учун оғир бўлди. Ҳозирда унга асосий таркибда барқарор ўйин керак», - дея Руни сўзларидан келтиради Prime Video.

Эслатиб ўтамиз, Маркус Рэшфорд 2015 йилдан буён «МЮ»да ҳаракат қилиб келади. Ҳозирда у ижара асосида «Астон Вилла»да ўйнамоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар