17.04.2025 14:41
1603
Теглар
Бернарду Силва ёзда «Барселона»га ўтиши мумкин

«Манчестер Сити» яримҳимоячиси Бернарду Силва фаолиятини Испания чемпионатида давом эттириши мумкин.

Todofichajes хабарига кўра, португалиялик хавбек хизматига «Барселона» томонидан жиддий қизиқиш бўлмоқда. Каталония клуби анчадан буён Силвани ўз сафига қўшиб олишни режалаштиради.

Футболчининг ўзи ҳам ёзда «шаҳарликлар»ни тарк этишга тайёр. Унинг жамоа билан шартномаси 2026 йилнинг ёзида якунланади.

Бу мавсумда Силва АПЛ доирасида 27 ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 4 ассист қайд этди. Transfermarkt порталига кўра, футболчининг нархи 45 миллион еврони ташкил этади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар