«Манчестер Юнайтед» ҳимоячиси Ҳарри Магуайр жамоасининг бу мавсумдаги иштирокини баҳолади.
«Шуни ишонч билан айта оламанки, биз Европа лигасида ғалаба қозонсак-да, мавсумни омадсиз ўтказдик. Аммо Европа лигасида ғолиб чиқишимиз жамоага қўшимча мукофот бўлади. «Манчестер Юнайтед»дек клубда ўйнаяпсанми, соврин ютишинг шарт. Европа лигасидаги ғолиблик эса икки баравар ширин бўлади, ахир бу орқали ЕЧЛга йўл олишимиз мумкин. Премер-лигадаги омадсиз иштирокимиз сабаб аллақачон еврокубоклардан мосуво бўлганмиз», - дея Магуайр сўзларидан келтиради УЕФА расмий сайти.
Эслатиб ўтамиз, «МЮ» бугун тунда Европа лигаси чоракфинал жавоб ўйинида «Лион»га қарши ўйнайди. Мазкур учрашув Тошкент вақти билан соат 00:00да бошланади. Биринчи учрашув 2:2 ҳисобида якунланган.