«Бенфика» ёзда Фелишни ортга қайтармоқчи
«Бенфика» собиқ футболчиси Жоау Фелишни ёзда ортга қайтармоқчи.
Record хабарига кўра, португалияликлар клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати олдидан таркибни сезирарли даражада кучайтирмоқчи. Фелиш эса жамоанинг ёздаги асосий мақсади бўлиб турибди.
25 ёшли ҳужумчи ҳозирда «Милан»да ижара асосида ўйнамоқда. Футболчи ҳуқуқий жиҳатдан «Челси» аъзоси ҳисобланади. Лондонликлар ҳам ёзда Фелишни бутунлай сотиб юборишга қарши эмас.
Эслатиб ўтамиз, Фелиш 2019 йилда «Бенфика»дан «Атлетико»га 130 миллион евро эвазига кўчиб ўтганди.
Аввалроқ италияликлар Жоау Фелишни сотиб олмаслиги ҳақида хабарлар тарқалганди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар