16.04.2025 14:57
3262
Теглар
Ҳакамлар маркази Суперлига ўйинларини таҳлил қилди. Водий дербисида «бош ҳакам ва қанот ҳаками эътиборсизликка йўл қўйган»

Ўзбекистон ҳакамлар маркази мутахассислари Суперлига 5-тур ўйинларини таҳлил қилди. Унга кўра, 4 ва 5-турдаги аксарият вазиятлар ўрганилган.

«Ўзбекистон Суперлигаси 5-тур учрашувларига бағишлаб, Ҳакамлар маркази мутахассислари, бош ҳакам, ёрдамчи ҳакам, ВАР ҳаками ҳамда инструкторлар иштирокида Зоом платформаси орқали таҳлил йиғилиши бўлиб ўтди.

Таҳлил давомида Маъмур Саидкасимов, Фарҳод Абдуллаев, Владислав Сейтлин, Валентин Коваленко, Жаҳонгир Саидов ва Бобур Ҳайдаров ҳакамлар томонидан чиқарилган ижобий ҳамда баҳсли қарорларни таҳлил қилди.

Қуйида Суперлига 5-тури доирасидаги вазиятлар алоҳида кўриб чиқилди:

 «Навбаҳор» — «Шўртан» учрашувида Забиҳулло Ўринбоевнинг қўлига тўп тегиши билан боғлиқ вазият бош ҳакам томонидан ФИФА қоидалари асосида тўғри талқин этилган.

 «Хоразм» — ОКМК учрашувида Ислом Тўхтахўжаевга кўрсатилган қизил карточка ВАР аралашуви билан ФИФА қоидаларига мувофиқ тарзда сариқ карточкага алмаштирилиб, якуний қарор тўғри чиқарилган.

«Қўқон-1912» — «Бухоро» ўйинида қўпол тарзда ҳаракат қилган футболчига қизил карточка берилиши бўйича бош ҳакам нотўғри талқин олиб бориб, фақатгина сариқ карточка билан чекланган. Аммо бу вазиятда Аҳрол Рисқуллаев Бахтиёр Қосимовга қизил карточка кўрсатмасдан хатога йўл қўйган.

«Навбаҳор» — «Нефтчи» учрашувида (Суперлига 4-тури) майдон марказидан тўпни ўйинга киритиш билан боғлиқ ҳолатда бош ҳакам ва қанот ҳаками томонидан эътиборсизликка йўл қўйилган.

Мазкур эпизодлар атрофлича кўриб чиқилиб, ҳакамларга тегишли тушунтиришлар ва амалий тавсиялар берилди», - дейилади хабарда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар