Раул «Шалке» билан музокара ўтказмоқда
Раул иккинчи Бундеслига клубини бошқариши мумкин.
«Шалке» ва 47 ёшли мутахассис келаси мавсумда ҳамкорлик қилиш бўйича музокара ўтказишмоқда, деб хабар беради Bild.
Айни вақтда Раул «Реал Кастиля»ни бошқармоқда ва 2019 йилдан бери ушбу жамоада.
Таъкидланишича, немис клуби Доменико Тедескога ҳам алоқага чиққан, аммо мураббий иккинчи дивизионда ишлашни хоҳламаган.
Бу мавсумда «Шалке» иккинчи Бундеслигада 11-ўринни эгаллаб турибди.
Эслатиб ўтамиз Раул футболчилик фаолиятида икки мавсум «Шалке»да ўйнаган ва 2011 йил Германия Кубоги ҳамда суперкубогини ютган.
Аввалроқ Раул Арманистон миллий жамоаси бош мураббийлигига номзодлар қаторида тилга олинганди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар