09.04.2025 22:41
1272
Теглар
Cалоҳ ва ван Дейк «Ливерпул»да қолади. Трент «Реал»га ўтишга яқин – Романо

«Ливерпул» жамоанинг етакчи ўйинчилари Муҳаммад Салоҳ ва Виржил ван Дейк билан келишувни узайтиришга яқин турибди.

Инсайдер Фабрицио Романо хабарига кўра, «Ливерпул» раҳбарияти шартномаси ёзда якунига етадиган ушбу футболчиларни ўз сафида қолдиришга қарор қилган.

«Муҳаммад Салоҳ билан янги шартнома тез орада имзоланади. Шунингдек, клуб Виржил ван Дейк билан ҳам келишув тез орада узайтирилишига шубҳа қилмаяпти.

Салоҳ ва ван Дейк клубда қолиши кутилмоқда. Трент Александер-Арнолд эса «Реал»га ўтишга яқин», – дея ёзади инсайдер.

Аввалроқ, мисрлик ва нидерландиялик футболчилар клубдан янги шартнома кутаётгани, раҳбарият эса ёши 32 ёшли форварди ва 33 ёшли ҳимоячиси билан шартномани узайтириш масаласида бир тўхтамга кела олмаётгани хабар қилинганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар