02.04.2025 17:58
3057
«Барселона» Олмо ва Викторни рўйхатдан ўтказишда яна қийналмоқда

«Барселона» клуби яна бир бор молиявий фэйр-плей қоидаларига тўғри келмаслиги сабабли, Дани Олмо ва Пау Викторни Ла Лигада рўйхатдан ўтказа олмаяпти.

Бунга сабаб, Ла Лига клуб томонидан VIP ўриндиқларни яқин шарқлик инвесторларга сотиш орқали тушган 100 миллион еврони расмий даромад сифатида ҳисобга олишни рад этганидир. Аввалроқ каталонияликлар ушбу маблағни 2024/25 йилги мавсум учун молиявий ҳисоботида киритган эди.

Шунга қарамай, Ла Лига бу маблағни клубнинг умумий даромадига қўшиб ҳисобламасликка қарор қилди, натижада «Барселона» молиявий фэйр-плей лимитидан ошиб кетди.

Бу вазият жамоа учун жиддий муаммо туғдирмоқда, чунки агар клуб мазкур футболчиларни рўйхатдан ўтказа олмаса, улар мавсумнинг қолган қисмида майдонга туша олмайдилар.

Раҳбарият Ла Лига билан музокараларни давом эттирмоқда ва муаммони ҳал қилиш учун янги молиявий стратегия устида ишламоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар