21.03.2025 11:54
3253
Теглар
«Барса»нинг апелляцияси рад этилди — Каталония клуби 27 март куни «Осасуна» билан ўйнайди

RFEF «Барселона»нинг «Осасуна» билан ўйин санасини ўзгартириш борасидаги апелляциясини рад этди.

Ла Лиганинг 27-тур баҳси 8 март куни бўлиб ўтиши керак эди, аммо каталонияликларнинг шифокори вафот этганлиги сабабли ўйин 27 мартга қолдирилди. 

«Барселона» бу қарорга шикоят йўллади, чунки 27 март куни жамоанинг 6 ўйинчиси — Рафиня, Роналд Араухо, Фермин Лопес, Пабло Торре, Жерар Мартин ва Эктор Форт ҳали миллий жамоалар ихтиёридан қайтмаган бўлишади. 

Аммо Испания қироллик футбол федерацияси (RFEF) қўмитаси каталонияликларнинг апелляциясини рад этди. «Барса» — «Осасуна» ўйини муносабати билан Ла Лига 28 мартда ўтиши керак бўлган «Атлетик» — «Осасуна» баҳсини 30 мартга қолдирди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар