06.02.2025 14:40
12799
Теглар
«Насаф» Бобур Абдихолиқов билан хайрлашганини эълон қилди

Ўзбекистон миллий жамоаси ҳужумчиси Бобур Абдухолиқов «Насаф» билан хайрлашди.

Қарши клуби жамоа ҳужумчиси билан хайрлашганини расман эълон қилди.

«Насаф» футбол мактаби тарбияланувчиси ва ўтган мавсумда жамоамизга совринлар ютишда ёрдам берган тажрибали ҳужумчи Бобур Абдихолиқов жамоамизни тарк этди. Жамоамиз ва кўп сонли мухлисларимиз номидан футболчининг кейинги фаолиятига омад тилаймиз. Барчаси учун раҳмат, Бобур!», - дейилади клуб хабарида.

Шунингдек, жамоа яримҳимоячиси Дониёр Нарзуллаев ҳам клубни тарк этган. Шаҳзод Акрамов эса «Қўқон-1912» жамоасига ижарага берилган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар