«Навбаҳор» Дубайдаги учинчи ўртоқлик ўйинида Арманистон клубига мағлуб бўлди
«Навбаҳор» клуби Суперлига янги мавсумига БААда тайёргарлик кўрмоқда.
Наманган жамоаси бугун Дубайдаги йиғин доирасида учинчи ўртоқлик учрашувини Арманистоннинг «Урарту» клубига қарши ўтказди. Сергей Лушан шогирдлари ушбу баҳсда ҳам мағлуб бўлишди – 1:2. Вакилларимизнинг ягона голига Аббосжон Ғуломов муаллифлик қилган. 70-дақиқада эса дарвозабон Шукрон Йўлдошев пеналтини қайтариб қолган.
«Лочинлар» кейинги назорат учрашувини 6 февраль куни Хитойнинг «Ченгду» жамоасига қарши ўтказишади.
Ўртоқлик ўйини. 4 феврал.
Навбаҳор – Урарту (Арманистон) 1:2.
Эслатиб ўтамиз, аввалги икки ўйинда «Навбаҳор» «Вуковар-1991»га 0:4 ҳисобида, «Родина» жамоасига эса 0:5 ҳисобида мағлуб бўлганди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар