«Саҳнада Мессининг гапларини инглиз тилига таржима қилганман». Роналду 15 йиллик рақобат ҳақида гапирди
Криштиану Роналду Лионел Месси билан рақобат ҳақида гапирди.
«Биз мукофотлар олиш пайтида 15 йил давомида саҳнани баҳам кўрдик ва ҳар доим яхши ишладик. Маросимлардан бирида унинг гапларини инглиз тилига таржима қилганимни эслайман, бу кулгили бўлганди.
У мен билан доим яхши муомалада бўлган. Лео ўз клуби ва миллий жамоасини ҳимоя қилди, мен ҳам.
Биз бир-биримизга туртки бериб турдик. Бу соғлом рақобат эди — худди Сенна ва Прост (автопойгачилар) каби», — деди «Ан Наср» ҳужумчиси журналист Эду Агиррега берган интервюсида.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар