«Тоттенҳэм» ҳимоячиси Драгушин учун мавсум якунланди
Раду Драгушин ўнг тиззасидан жиддий жароҳат олди.
Европа Лигаси доирасидаги «Элфсборг» (3:0) билан баҳсда «Тоттенҳэм» ҳимоячисининг хочсимон пайлари узилди. Натижада руминиялик 23 ёшли футболчи бу мавсумда ортиқ майдонга туша олмайдиган бўлди.
Яқин орада Драгушин операция қилинади.
Бу мавсумда ҳимоячи Премер-лигада 16 та ўйин ўтказди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар