Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида ўқув-машғулот йиғинига киришган «Навбаҳор» биринчи ўйинда «Вуковар 1991» жамоасига қарши саф тортди.
Хорватия клуби билан ўйинда Сергей Лушан шогирдлари йирик 0:4 ҳисобида мағлуб бўлишди.
«Мазкур учрашувда “Навбаҳор” бош мураббийи Сергей Лушан иккита бўлимда икки хил таркибни майдонга тушириб, футболчиларнинг жисмоний ҳолатларини синовдан ўтказди. Таъкидлаш жоизки, ўртоқлик ўйинларида асосий эътибор натижага эмас, балки, футболчиларнинг жисмоний ҳолатларини яхшилаш, асосий таркиб ўзагини аниқлаб олишга қаратилади. Шунинг учун ушбу натижадан фожиа ясамаслик керак», - дейилади клуб хабарида.
Ўртоқлик ўйини. Дубай
Навбаҳор – Вуковар-1991 – 0:4
Голлар: Гонсалес 24, Кнолл 30, Артнер 32, Трухилио 63.
Маълумот ўрнида, «лочинлар» кейинги назорат учрашувини 3 февраль куни Россиянинг «Родина» (Москва) жамоасига қарши ўтказишади.
Эслатиб ўтамиз, «Вуковар-1991» клуби 28 феврал куни Самарқанднинг «Динамо» клуби билан дуранг (0:0) қайд этганди.