Суперлига янги мавсуми олдидан таркибини номдор ўйинчилар билан кучайтириб, Туркияда тайёргарлик кўраётган «Нефтчи» клуби ўртоқлик баҳсида майдонга тушди.
Виталий Левченко шогирдлари Сербиянинг «Младост» клубига қарши баҳсда Жамшид Искандеровнинг ягона голи эвазига ғалабага эришди.
15 январ. Анталия. Туркия
«Нефтчи» - «Младост» (Сербия) – 1:0
Гол: Жамшид Искандеров, 55
«Нефтчи»: Акбар Тўраев, Фаррух Сайфиев, Анвар Ғофуров, Йован Жокич, Шоҳрух Гадоев, Икром Алибоев, Билолхон Тошмирзаев, Аброр Исмоилов, Жамшид Искандеров, Владимир Йовович, Зоран Марушич.
Захирадан майдонга тушганлар: Муҳсин Убайдуллаев, Дониёр Валиев, Шоҳрух Ёқубжонов, Боян Цигер, Қувондиқ Рўзиев, Диёр Туропов, Жамшид Болтабоев, Ғулом-Ҳайдар Ғуломов, Муҳаммадали Ғиёсов, Тома Табатадзе.