Суперлига 24-турида «Насаф» ўзининг чемпионлик тақдирлаш маросими ўйинида кутилмаганда «Сўғдиёна»га ютқазиб қўйди.
Биринчи бўлимда Бобур Абдухолиқовнинг голи инобатга олинмаган бўлса, учрашувнинг 90-дақиқасида Дориевнинг узатмасидан кейин Станислав Андреев амалдаги чемпион дарвозасини ишғол этиб, Жиззах клубига ғалаба келтирди – 1:0.
Шу тариқа, Бошкович мураббийлигидаги «Сўғдиёна» бу мавсумда «Насаф»ни икки марта ҳам мағлуб этган ягона жамоага айланди ва 40 очко билан 3-ўринга кўтарилди. Қарши клуби эса баҳсдан кейин ўз тарихидаги чемпионлик совринини қабул қилиб олди.
Суперлига. 24-тур
«Насаф» – «Сўғдиёна» 0:1
Бош ҳакам: Ғайрат Жўраев
ВАР: Даврон Акмалов
Гол: Станислав Андреев, 90.
«Насаф»: 35.Абдувоҳид Неъматов, 4.Дилшоджон Комилов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев (8.Зафармурод Абдураҳматов, 76), 6.Муродбек Раҳматов, 7.Акмал Мозговой, 10.Бобур Абдухолиқов (32.Зоран Марушич, 62), 14.Шароф Муҳитдинов (19.Стефан Чолович, 76), 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 34.Шерзод Насруллаев, 77.Ойбек Бозоров, 88.Марко Станоевич (9.Жавоҳир Сиддиқов, 62)
«Сўғдиёна»: 21.Муҳаммадюсуф Собиров, 2.Сардор Қулматов, 3.Исломжон Қобилов, 5.Жасурбек Ёқубов, 8.Владимир Йовович, 14.Люпчо Дориев, 15.Хондамир Мустафоев (7.Муҳаммадсафо Фозилов, 60), 32.Нодиржон Сойибов, 33.Олег Зотеев, 34.Дилшодбек Мисиралиев (28.Станислав Андреев, 60) 99.Умидбек Султонов (9.Самандаржон Мавлонқулов, 60).