08.11.2024 22:33
639
Теглар
«Ҳакамларнинг қарори тўғри» – «Локомотив»нинг голи бекор қилингани бўйича эксперт ҳакамлар хулосаси

Ўзбекистон Футбол Ҳакамлари Маркази матбуот хизматининг «Динамо» - «Локомотив» (1:2) учрашувидаги баҳсли вазият борасида «Локомотив» матбуот хизматининг ёзган изоҳлари бўйича расмий баёноти.

«Динамо» - «Локомотив» ўйинининг 69-дақиқасида меҳмонлар ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. Бош ҳакам Достон Мирзарайимов дастлаб голни ҳисобга олди. Аммо ВАР ҳаками уни монитор ёнига чақиргач, ҳолатни ўрганган рефери голни инобатга олмади ва офсайд қайд этилганини маълум қилди.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда ВАР ҳолатга тўғри аралашган. Офсайд борлиги махсус чизиқлар орқали ВАР ҳаками тўғри аниқлаган. Тошкентликларнинг 26-рақамли футболчиси тўп учун ҳаракат қилган ва дарвозабонни чалғитиб, голнинг қоида бузилган ҳолда киритилишига сабабчи бўлган.  Шу сабабли, ҳакамларда голни бекор қилиш бўйича етарли асос мавжуд. Комиссия томонидан уларнинг қарори тўғри, деб топилди.

Шу ўринда, жамоаларимиз ва уларнинг матбуот хизматидан ўз ишини қилган ҳолда футбол жамоатчилиги ва ОАВни асоссиз фактлар билан чалғитмаслигини ҳамда вазиятларга профессионал тарзда ёндашишини сўраб қоламиз. Яна шуни маълум қиламизки, ҳар бир учрашувдаги баҳсли вазиятлар ва ҳакамларнинг қарори Марказ ҳамда махсус комиссия томонидан назорат қилиб борилади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар