«Реал» ФИФАдан оралиқ танаффус 72 соатни ташкил этмайдиган ўйинлардан ҳимоя қилишни сўрайди: «Тебас лигаси томонидан бўлаётган қоидасизликларга қараб турмаймиз»
«Реал» бош мураббийи Карло Анчелотти «Вилярреал»га қарши ўйиндан (2:1) кейин Мадрид клуби оралиқ дам олиш 72 соатни ташкил этмайдиган ўйинлардан бош тортишини маълум қилди.
Бу вақт интервали халқаро футбол федерацияси томонидан тавсия қилинган.
«Реал» телеканали хабарига кўра, жамоа бундан кейин белгиланган 72 соатлик танаффуссиз ўйин ўтказишга рози бўлмайди ва бу борада ФИФАдан ёрдам сўрайди.
«Биз Тебас лигаси томонидан бўлаётган қоидасизликларга жим қараб турмаймиз» — дейилади Мадрид клуби телеканали хабарида.
Маълумот учун, «Реал»нинг ЕЧЛ нимчоракфинал жавоб баҳси доирасидаги «Атлетико» ва Ла Лига доирасидаги «Вилярреал»га қарши ўйини оралиғи 72 соатдан қисқароқ бўлди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар