10.05.2024 11:42
3900
Теглар
«Реал» ЕЧЛда ғолиб бўлса, «Боруссия Д» Беллингҳэм учун 5 млн евро бонус олади

«Реал» Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқса, «Боруссия Д» Жуд Беллингҳэм учун бонус олади.

Аввалроқ ОАВда Мадрид клуби ЕЧЛни ютса, Дортмунд клуби 25 млн евро олиши мумкинлиги ҳақида маълумот пайдо бўлганди.

Бироқ Sky журналисти Патрик Бергернинг ёзишича, яримҳимоячининг трансферида бундай бонус 5 млн евродан ошмаслиги қайд этилган. Шартномада жами бонуслар 30,9 млн евро этиб кўрсатилган, аммо бу қиймат фақат ЕЧЛ ғолиблиги учун эмас.  

Ўтган ёзда «Реал» 20 ёшли инглизни 103 млн еврога сотиб олганди. Мадридликлар пулни 6 йил давомида бўлиб тўлашади. 

Жамоалар 1 июн куни Чемпионлар Лигаси финалида тўқнаш келишади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар