29.04.2024 09:52
1886
Теглар
«ПСЖ»да квадруплга эришиш имконияти сақланиб турибди

«ПСЖ» бу мавсумда 4 та турнирда ғалаба қозониш имкониятига эга.

28 апрел куни Париж клуби муддатидан аввал Франция чемпионига айланди. Йил бошида жамоа «Тулуза»ни мағлуб этиб (2:0), Франция суперкубогини қўлга киритганди.

Луис Энрике бошқарувидаги Париж клубида Чемпионлар Лигаси ва Франция Кубогини ютиш имконияти ҳам сақланиб қолган. ЕЧЛ яримфиналида «ПСЖ» Дортмунднинг «Боруссия»си билан, кубок финалида эса «Лион» билан учрашади.

Маълумот учун, бунгача ҳеч бир француз клуби квадруплга эришмаган. «ПСЖ» 2019/2020 йилги мавсумда бу муваффақиятга яқинлашганди. Ўшанда Томас Тухел бошчилигида жамоа Лига 1 чемпиони бўлган, Франция Кубоги ва Лига Кубогида ғолиб чиққан, аммо Чемпионлар Лигаси финалида «Бавария»га ютқазган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар