29.03.2024 16:27
2002
Теглар
Акбар Исматуллаев иши бўйича «Динамо» жаримага тортилди

Ўтган йилнинг декабр ойида Акбар Исматуллаев билан шартнома имзолаган «Динамо» орадан икки ой ўтиб ўз танловига зид иш тутди ва футболчини мусобақа учун рўйхатга киритмаган.

«Мазкур ҳолат трансфер ойнаси ёпиладиган кунда амалга ошди. Оқибатда футболчи камида ярим мавсум ўйин амалиётисиз қолиши мумкин эди. Ўзбекистон футболчилари уюшмаси Исматуллаевни ҳимоя қилиб, мазкур ҳолатни тегишли қўмитада кўриб чиқиш масаласида Ассоциациядан ёрдам сўради. 

Мазкур ҳафта иш Футболчилар мақоми ва ўтиши бўйича қўмитада кўриб чиқилди. «Динамо» юристи ва вакиллари мазкур масалани ҳар қанча изоҳлашга уринса ҳам, футболчи ўз ҳуқуқини ҳимоя қилган ҳолда ёзган аризасига ўз вақтида жавоб қайтарилмагани масаласига изоҳ топа олмади. Бу эса табиийки, клуб раҳбариятининг айби ҳисобланади. 

Буни ҳис қилган «Динамо» қўмита йиғилишига қадар Акбар Исматуллаев билан музокарага киришди ва унга январ, феврал ва март ойлари учун иш ҳақи, қўшимчасига, яна икки ойлик қўшимча иш ҳақи тўлаб бериш юзасидан келишувга эришди. Мазкур ҳолатни инобатга олган қўмита «Динамо» клубига нисбатан енгиллаштирувчи жазо сифатида жарима интизом чорасини қўллади. Клуб келгусида меҳнат шартномалари ва регламентларга қатъий риоя қилиши шартлиги тўғрисида огоҳлантирилди. Декабрда меҳнат шартномаси имзолаб, уни феврал ойида бекор қилиш клубда селекция ва режалаштириш каби масалаларда муаммолар борлигини кўрсатди», - дейилади ПФЛ хабарида. 

Ўз навбатида Акбар Исматуллаевни «Бунёдкор» клуби сафида рўйхатдан ўтказиш масаласи футболчининг хоҳишига кўра кун тартибидан чиқарилган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар