29.04.2024 10:58
6531
Теглар
Манба: «Барселона» жаҳон чемпиони билан оғзаки келишувга эришди

Гвидо Родригес «Бетис»дан «Барселона»га ўтишга яқин турибди.

Инсайдер Фабрицио Романонинг журналист Тони Хуанмартига таяниб хабар беришича, Каталония клуби таянч яримҳимоячиси билан оғзаки келишувга эришган. 

30 ёшли аргентиналик ёзда Каталония клубига текинга ўтиши мумкин. Жаҳон чемпиони билан «2+1» кўринишида шартнома имзоланади. 

Ҳозирча ҳужжатлар имзоланмаган, чунки асосий деталларни тасдиқлаш керак.

Шунингдек, «Барселона» Ориол Ромеу ўрнига қимматроқ трансферга ҳам ҳаракат қилиши мумкин.

Родригес бу мавсумда Ла Лигада 21 ўйинда 2 та гол урди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар